8 август куни ICE биржасида Brent русумли нефтнинг октябрь ойи фьючерслари 25 июлдан буён биринчи марта баррелига 45 доллардан кўпга кўтарилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Куннинг иккинчи ярмида Brent нефтининг нархи баррелига 45,05 долларни ташкил этди. Ўтган савдо сессиясининг охирига нисбатан у 1,67 фоизга қимматлашди.
Охирги марта Brent 25 июль сотувларида 45 доллардан ортиққа баҳоланган эди. Ўша куни сессия очилишида нефтнинг бир баррели 45,7 долларга кўтарилиб, кун давомида максимал 45,87 доллар кўрсаткичга эришган эди.
Изоҳ (0)