4—5 август кунлари Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида Драм Тао япон барабанчилари гуруҳининг «Барабан юраги» деб номланган концерти бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Концерт Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги кўмагида Япония элчихонаси ва Япон жамғармаси томонидан ўтказилмоқда.
Элчихона матбуот хизматининг маълум қилишича, Драм Тао — барабан овози, рақс ва жанг санъати элементларини ўз ичига олган оламшумул шоу. Тао дунёнинг 23 дан ортиқ мамлакатида концертлари билан чиқиш қилган, уларнинг чиқишларини етти миллиондан ортиқ томошабин томоша қилган.
Шоуга кириш текин, бироқ қатъий таклифнома ва чипталар бўйича амалга оширилади. Чипталарни қўлга киритиш учун Япония элчихонасига мурожаат қилиш зарур (120-80-60/61/62/63).
Концерт 4 август куни 17:30 да, 5 август куни эса 18:00 да бошланади.
Изоҳ (0)