Туркиянинг Измир шаҳрида 29 июль, жума куни эрта тонгдан оммавий ҳибсга олиш жараёни бошланди. Бу ҳақда Habertürk телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Телеканалнинг қайд этишича, 200 га яқин киши қўлга олинди. Гумонланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун шифохоналарга етказилмоқда.
Аввалроқ Туркия бош вазири Бинали Йилдирим мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг 13 мингга яқин киши, жумладан, ҳарбийлар, полиция ходимлари, судья ва прокурорлар ҳибсга олинганини маълум қилганди. 45 мингга яқин давлат хизматчилари ўз лавозимидан озод этилди.
Изоҳ (0)