Суриянинг Идлиб вилоятида «Болаларни қутқариш» халқаро хайрия ташкилотига тегишли туғруқхона бомбаланди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Independent нашрининг ташкилот вакили Кэролайн Аннингга таяниб билдиришича, авиазарба оқибатида икки киши ҳалок бўлди, кўплаб инсонлар яраланди.
Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ҳаво зарбалари туғруқхона ва фуқаролик мудофааси объектига берилганини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)