2016 йилнинг 26—28 июль кунлари Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони Подшоҳлиги) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислигида Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар юқори мансабдор шахсларининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
ИҲТда иштирок этувчи давлатлар вакиллари Ташқи ишлар вазирларининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессиясига тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилди ҳамда ташкилотни янада ривожлантириш, глобал ва минтақа кун тартибига оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.
Мажлис давомида 2016 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида ИҲТ ТИVKнинг 43-сессияси давомида тасдиқлаш учун киритилиши режалаштирилаётган ҳисобот ва қарорларнинг лойиҳалари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)