Венесуэладаги Курикуао ҳайвонот боғида охирги ярим йилда сурункали очликдан 50 жонивор ҳалок бўлди. Бу ҳақда, The Evening Standard’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳалок бўлган жониворлар орасида Вьетнам чўчқалари, тапирлар, қуёнлар ва қушлар бор — уларга икки ҳафта мобайнида овқат берилмади. Бошқа жониворларнинг ҳаёти таҳлика остида.
Прокуратура воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборди.
Айни пайтда ҳайвонот боғида гўшт йўқлиги боис йўлбарслар ва шерлар манго ва қовоқ, филлар эса тропик мевалар билан боқилмоқда.
Изоҳ (0)