Бу қандайдир даҳшатли мавзудаги сериалдан саҳна кўриниши эмас, балки Бельгиянинг Шатилён вилоятидаги ҳақиқий автомобиллар қабристонидир, деб ёзади «TCҳК».
Шаҳарликлар орасида оммалашган афсоналарга кўра, аслида бу машиналар Иккинчи жаҳон уруши сабаб Европага келиб қолган америкалик аскарларга тегишли бўлган, бироқ улар бу автомобилларни ўз ватанига олиб кета олмагани учун, шу ерда қолдириб кетган.
Бироқ маҳаллий аҳоли бундай гап-сўзларга унчалик ҳам ишонмайди. Уларнинг айтишича, бу оддийгина автомобиллари қабристони эди — у ерда нафақат урушдан аввал, балки урушдан кейинги йилларда ишлаб чиқарилган ташландиқ машиналарни ҳам топса бўларди.
Хуллас, «автомобиллар қабристони» қандай пайдо бўлганини энди биров аниқ айтиб бера олмайди, 500 га яқин эски автомобилнинг тақдири эса аянчли тугаган.
«Абадий тирбандлик»да қолган машиналарнинг бир қисмини аҳолини талон-торож қилган, қолгани эса маҳаллий маъмурият томонидан, «экологик муҳитни сақлаш мақсадида», йўқ қилинди.
Одамлар ихтиёрида эса бу «қабристон»нинг фақат суратлари қолди, холос.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)