Озарбайжондаги ўқ-дори ишлаб чиқарувчи «Ороз» заводида содир бўлган портлаш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, «Trend.az» нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қурбонларнинг аниқ сони маълум эмас.
Завод Ширвон шаҳрида жойлашган. Айни пайтда шаҳар шифохонасида 20 нафар жабрланувчига ёрдам кўрсатилмоқда. Улардан бирининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)