Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков расмий Москва Анқарага тайёрланаётган ҳарбий тўнтариш ҳақида разведка ахборотини бергани ҳақида бирор маълумотга эга эмас. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Мен бундай маълумотга эга эмасман, Fars агентлиги қандай манбаларга таянаётганини билмайман», — деди у, «РИА Новости»нинг бу борадаги саволига жавоб бераркан.
Илгарироқ Fars агентлиги Россия разведкачилари туркиялик ҳамкасбларини тайёрланаётган тўнтариш ҳақида олдиндан бохабар этгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Изоҳ (0)