«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньонинг рафиқаси ўзи билмаган ҳолда турмуш ўртоғининг янги мавсум учун режаларини ошкор қилиб қўйди. Бу ҳақда «Sports.ru» Матилданинг Twitter саҳифасига асосланиб хабар берди.
Асосий планда Моуриньонинг сурати кўринсада, орқа пландаги доскада унинг янги мавсум учун тактик схемалари акс этиб қолган. Схемада ҳуқуқий жиҳатдан Туриннинг «Ювентус» клубига тегишли бўлган Поль Погбанинг номи бор. Режага кўра Жозе Погбага захира сифатида Маруан Феллаинини кўради.
Аввалроқ Поль Погба «Манчестер Юнайтед»га 100 миллион еврога тушиши мумкинлиги, футболчининг ўзи эса йилига 13 миллион евро маош олиши мумкинлиги қайд этилганди. Бироқ кейинчалик унинг агенти Мино Райола бу хабарни рад қилган.
Изоҳ (0)