Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) вице-президенти ҳамда Испания қироллик футбол федерацияси раҳбари Анхель Мария Вильяр УЕФА президентлиги учун сайловда ўз номзодини қўйиши ҳақида расман маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Аввалроқ УЕФА президентлиги учун сайловда Словения футбол иттифоқи раҳбари Александер Чеферин ҳамда УЕФАнинг яна бир вице-президенти, Голландия қироллик футбол ассоциацияси раҳбари Михаэль ван Праг ўз номзодини қўйишини маълум қилганди.
УЕФА президентлиги учун сайлов шу йилнинг 14 сентябрь куни Афина шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, УЕФАнинг амалдаги президенти Мишель Платини 2007 йилдан буён ташкилотни бошқариб келмоқда. 2011 йилда ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер Мишель Платинига 2 миллион Швейцария франкини ноқонуний равишда ўтказиб бергани учун 2015 йилнинг декабрь ойида саккиз йилга ҳар қандай футбол фаолиятидан четлаштирилганди. Кейинчалик ушбу четлаштириш олти йилга қисқартирилди. Шундан сўнг, Платини Лозаннадаги (Швейцария) Спорт арбитраж суди (CAS)га четлаштириш муддатини қисқартириш бўйича апелляция берди. Унинг апелляцияси қисман қониқтирилди – дисквалификация муддати олти йилдан тўрт йилгача, жарима миқдори 80 мингдан 60 минг еврогача қисқарди.
Франциялик мутасадди УЕФАга янги президенти тайинлангунига қадар ташкилот раҳбари бўлиб қолади.
Изоҳ (0)