Швециялик чанғичи, фрирайд бўйича жаҳон босқичининг кўп карра совриндори Матильда Рапапорт Чилида қор кўчиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда SVT телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
30 ёшли спортчи 14 июль, пайшанба куни Чили пойтахти Сантьягодан 40 километр узоқликдаги Фарельонес қишлоғида реклама ролиги учун суратга тушаётганда қор кўчкиси остида қолиб кетди. Чанғичида кўчкидан қутулиб қолиш учун барча аслаҳалар бўлишига қарамай, у ҳаво ёстиғини шиширишга улгурмади.
Нохуш ҳодисадан сўнг Матильда Рапапорт шифохонага етказилди ва у вафот этишидан олдин кома ҳолатига тушиб қолганди.
Изоҳ (0)