Мадриднинг «Реал» жамоаси Америкада мавсумолди турнесида иштирок этиш учун Канаданинг Монреаль шаҳрига етиб келди, деб хабар бермоқда The Sun. «Қироллик клуби» аъзолари жойлашган «Ритц-Карлтон» меҳмонхонаси олдида жамоа мухлислари уларнинг келишини кутиб олди. Ишқибозлардан бири мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема билан суратга тушмоқчи бўлиб келганида, кутилмаганда франциялик футболчига ҳужум қилди.
Вазиятга зудлик билан хавфсизлик хизмати ходимлари аралашди ва тажовузкор мухлисни 28 ёшли футболчидан тортиб олди.
Маълумот учун, «Реал» жамоаси Америкадаги турнеси давомида «Челси», «ПСЖ» ва «Бавария» билан баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)