Бразилия суди мамлакатнинг телефон операторларига полиция тергови учун маълумот тақдим этишдан бош тортган WhatsApp мессенжерини блоклаб қўйиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Суд вакилининг AFP’га маълум қилишича, WhatsApp бутун мамлакат ҳудудида блоклаб қўйилади.
19 бетли суд қарорида айтилишича, агарда Facebook компаниясига тегишли мессенжер суд талабларига кўнмаса, кунига 50 минг реал (15 минг доллар) миқдорида жаримага тортилади.
Бразилияда мессенжер илгари ҳам блокланган эди.
Изоҳ (0)