Хитойнинг «Шанхай Шенхуа» клуби аъзоси ҳисобланган сенегаллик Демба Ба Супер Лига 17-турида жиддий жароҳат олиб, стадиондан шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар берди.
Бразилиялик футболчи Халкни ўз сафига қўшиб олгани билан машҳур «Шанхай SIPГ» клубига қарши беллашувнинг 72-дақиқасида Демба Ба тўп учун курашдан кейин жароҳат олди. «Ньюкасл» ва «Челси» клубидаги ўйинлари орқали футбол мухлисларига таниш бўлган ҳужумчи 2015 йилнинг июнь ойида «Бешиктош» сафидан Хитой клубига келиб қўшилганди.
31 ёшли футболчининг жароҳатдан қачон қутилишини аниқ айтиб бўлмайди. Норасмий манбаларга кўра майдонга қайта олмаслиги ҳам мумкин.
Изоҳ (0)