Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Erasmus+ дастури доирасига кирувчи ECCUM лойиҳаси бўйича ҳамкор мамлакатлар ва университетлар вакиллари иштирокида чорак якунига бағишланган учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
ECCUM — математик инженерия бўйича ҳисоблаш марказлари ҳамда магистратура таълим дастурини ташкил этиш лойиҳасидир.
Ушбу янги лойиҳа халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун олий ўқув юртларинининг потенциал салоҳиятини оширадиган математик инженерияни ўргатишга ҳамда умумдастурий қўлланмаларни ташкил этишга асослангандир.
Ҳар бир давлатдаги маҳаллий шерик томонларнинг таҳлил эҳтиёжларига бўлган қизиқиши таълим даражасининг сифат ва аҳамиятини оширади. Ишлаб чиқилган дастур Болония таълим тизимини ўзлаштириб, ўзбек таълим тизимига жорий этишга ёрдам беради. Инженерия бу яратиш ва атроф муҳитни мукаммаллаштириш санъати бўлгани боис ушбу лойиҳа натижалари ҳақида шерик давлатларга сафарбар этиш натижасида уларнинг индустриал ҳамда инновацион ривожланишига олиб келади.
Грант қабул қилувчи – Сантьяго де Компостела университети (Испания)
Европадаги шериклар:
- Турин политехника университети (Италия)
- Приморска университети (Словения)
- Супер компьютерлаштирилган марказ (Испания)
- Урганч Давлат университети (УДУ)
- Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети (ТТПУ)
- Бухоро муҳандислик-технология институти (БМТИ)
- Физика-техника институти
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
- General Motors Powertrain Uzbekistan
- NGOKRASS
- А. Байтурсунов номидаги Қўстанай давлат университети
- Халқаро информацион технология университети
- Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ва бошқалар.
Изоҳ (0)