Интернетда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг «Мне не страшно умирать» («Ўлимдан қўрқмайман») номли қўшиғига ишланган видеоклип жойлаштирилди. Бу ҳақда KNews портали хабар бермоқда.
Айтилишича, композиция Сергей Орловнинг сўзларига ёзилган бўлиб, уруш йилларидаги аскарларга бағишлангандир.
«Сўзларни ўзимча эслашга уриндим, шу боис бирор нарсани адаштирган бўлишим мумкин. Интернетда бу шеър йўқ экан», — деди Атамбаев.
Янги қўшиққа видеоқатор сифатида Григорий Чухрайнинг «Аскар ҳақида баллада» фильмидан кадрлар олинди.
Президент аппарати ахборот сиёсати бўлимининг маълум қилишича, август ойидаги таътил чоғида давлат раҳбари қирғиз тилида яна бешта қўшиқ ёзишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)