Россиялик футбол мутахассиси Станислав Черчесов миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгариги мураббий — Леонид Слуцкий терма жамоа 2016 йилги Европа чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этгани боис июнь ойининг охирида лавозимидан расман озод этилган эди. Унинг ўрнини, Черчесов қаторида, «Ростов» раҳбари Қурбон Бердиев ҳам эгаллаши мумкинлиги айтилаётганди.
«Динамо»нинг собиқ бош мураббийи Черчесов ва Россия футбол иттифоқи ўртасидаги якуний музокаралар WADA мустақил комиссиясининг Сочи Олимпиадасидаги допинг қаллобликлари юзасидан Торонтодаги матбуот анжумани арафасида бўлиб ўтди.
Черчесов билан шартнома 23 июль куни имзоланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)