Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби билан шартнома имзолаган португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо трансфер бозорларида шунчаки фаол бўлиб қолмай, балки энг кўп чиқим қиладиган мураббийлар рейтингида 1-ўринни эгаллади. Рўйхат «Sports.ru» томонидан эълон қилинди.
Моуриньо ўзи фаолият олиб борган «Челси», «Интер» ва «Реал» клубларида трансфер бозори учун умумий ҳисобда 903 миллион евро сарфлаб юборган. Мутахассис «Манчестер Юнайтед»даги карьерасини ҳам унча камтар бўлмаган чиқимлар билан бошлади.
Италиялик мутахассис Карло Анчелотти «Милан», «Челси», «ПСЖ», «Реал» каби жамоалардаги фаолияти давомида 881 миллионлик футболчиларни қўлга киритган. Бу рақамларни мураббий «Бавария»даги фаолияти давомида янада кўпайтириб боради.
Трансфер бозорлари учун фаолияти давомида энг кўп пул сарф этган мутахассислар рейтингида кучли учликни Роберто Манчини якунлади. Ўнталикдан Мануэль Пеллигрини, Сер Алекс Фергюсон, Арсен Венгер, Хосеп Гвардиола, Диего Симеоне, Луи Ван Гал, Юрген Клопп каби мураббийлар жой олди.
Изоҳ (0)