АҚШнинг Флорида штатида яшовчи аёл Гранд-Каньон тоғ дарасига туристик саёҳат чоғида каньон четида суратга тушаман деб пастга қулади. Бу ҳақда, The Independent нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, 35 ёшли Коллин Бёрнс 120 метр чуқурликка тушиб кетган. Қулаш олдидан у каньон четида тушган фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлаб борган.
Унинг ёнида бўлган икки дўсти аёлга ёрдам бера олмаган.
Изоҳ (0)