Россиялик боксчи Сергей Ковалёв ўзи билан жангдан сўнг оламдан ўтган ҳамюрти Роман Симаков оиласига Малави вакили Айзек Чилембага қарши беллашувдан олган гонорарини бериб юборади. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
2011 йилда Симаков Ковалёвга қарши бўлиб ўтган жангдан сўнг ҳаётдан кўз юмганди. Унинг ўлимига рингда олинган бош-мия жароҳатлари сабаб бўлган.
«Россиядаги сўнгги жангимни Роман Симаковга қарши ўтказган эдим. Мен гонорарни унинг оиласига ҳадя қилишга ваъда берганман», – деди Ковалёв.
«Чемпионат»нинг хабар беришича, 11 июль, душанба куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Айзек Чилембага қарши жангда россиялик боксчи ҳакамларнинг якдил қарори (117:110, 116:111, 118:109) билан зафар қучди ҳамда WBO, WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилди.
Изоҳ (0)