Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Владислав Мустафин жорий йилнинг 5–21 август кунлари Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган Рио–2016 Олимпиада ўйинларига йўлланма олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мустафин Бельгиянинг Антверпен шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда 100 метр масофага брасс усулда сузиш баҳсларида 1:00,61 дақиқа натижа қайд этиб, Рио–2016 ўйинларининг йўлланмаси учун белгиланган меъёрни бажарди.
Эслатиб ўтамиз, Владислав Мустафинга қадар сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзоси – Раънохон Аманова 200 ва 400 метр масофаларга комплекс усулда сузиш бўйича Рио–2016 ўйинларининг йўлланмаларига эга бўлганди.