Франция Президенти Франсуа Олланд мамлакат терма жамоаси футболчиларини қабул қилди.
Елисей саройидаги учрашув ҳақида шу саройнинг Twitter’даги саҳифаси хабар берди. «ТАСС»нинг ёзишича, Франсуа Олланд Португалия ва Франция терма жамоалари иштирокидаги Евро—2016 финал учрашувини «Стад де Франс»нинг ўзидан кузатиб борган.
Аввалроқ «Championat.asia» сайти Франция Президенти Франсуа Олланднинг терма жамоа футболчилари, мураббийлари ва мамлакат футболи раҳбари Ноэл Ле Гре билан тушлик қилиши ҳақида маълумот берганди.
Изоҳ (0)