Франция терма жамоаси ўзи мезбонлик қилаётган Евро—2016 нинг ярим финалига йўлланма олган тўртинчи жамоага айланди. Унга қадар Уэльс, Португалия ва Германия термалари бу ишнинг уддасидан чиқа олганди.
Чорак финалда Исландияга қарши саф тортган Франция терма жамоаси 5:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ Дидье Дешам шогирдлари 4 та гол фарқи билан олдинга чиқиб олганди.
Ҳисоб 12-дақиқада Оливье Жиру томонидан очилди. 20-дақиқага келиб Поль Погба, 43-дақиқада Димитри Пайет, 45-дақиқада Антуан Гризманн каби футболчилар гол уришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимни икки ўзгариш билан бошлаган Исландия 56-дақиқада Колбейн Сигторссоннинг голи билан ҳисобни 1 тага қисқартирди. Орадан уч дақиқа ўтиб эса Оливье Жиру дублни расмийлаштириб, таблода 5:1 кўринишини ясади.
Ўйинга мантиқий якун Биркир Бярнасон томонидан қўйилди. 84-дақиқадаги бу гол ўйиндаги сўнггиси бўлди — 5:2.
Ярим финалда Франция амалдаги жаҳон чемпиони Германия билан тўқнаш келади. Иккинчи жуфтликда эса Уэльс ва Португалия термалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади.
[wpse_match id="371792" show_title=1]
Изоҳ (0)