Хитой киберхавфсизлик масалалари бўйича давлат бошқармаси мамлакат сайтларининг чоп этаётган маълумотлари ишончли, кенг қамровли, объектив ва ростгўй бўлишининг чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича қарор чиқарди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Хитойдаги интернет-портал ва нашрларга ижтимоий тармоқлар ва бошқа интернет манбалардан текширилмаган маълумотни тўғридан-тўғри олиш тақиқланди. Ахборотларни ёзишда миш-мишлардан фойдаланиш, шунингдек, фараз ёки фантазияга таяниш ҳам тақиқланди.Аввалроқ Хитой расмийлари ижтимоий тармоқларда мазмуни қонунларга зид изоҳлар қолдириш ва уларни бўлишишга қарши кампанияни ишга туширмоқчилиги маълум бўлганди.
Шу йилнинг 1 мартидан бошлаб Хитой интернетида конституция ва қонунларга зид бўлган суратлар ва ҳар қандай маълумотлардан фойдаланишга тақиқ қўйилди.
Изоҳ (0)