Евро—2016 чорак финалининг учинчи жуфтлиги доирасида Германия ва Италия терма жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилди. Беллашувнинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмади.
Учрашувнинг 65-дақиқасига келиб Месут Ўзил Германия терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ немислар бу устунликни сақлаб қола олмади.
77-дақиқага келиб бош ҳакам Германия термаси дарвозаси томон пенальти тайин қилди. Бу вазиятда Жером Боатенг тўпни қўли билан ўйнаганди. 11 метрлик жарима зарбасини ҳимоячи Леонардо Бонуччи аниқ амалга оширди — 1:1.
Шу тариқа ўйин пенальтилар сериясига қадар етиб борди ва унда Германия терма жамоаси 6:5 ҳисобида устун келди.
Дастлабки бештадан зарбада ҳар икки терма жамоадан 3 тадан футболчи ноаниқ зарба берди. Жумладан, Германия термасидан Томас Мюллер, Месут Ўзил ҳамда Бастиан Швайнштайгер ноаниқ зарба йўллади. Италиядан эса Симоне Дзаза, Грациано Пелле, Леонардо Бонуччи муваффақиятсизликка учради.
Месут Ўзил Словакияга қарши кечган нимчорак финал ўйинида ҳам пенальтидан гол ура олмаган бўлса, Бонуччи Германияга қарши ўйиннинг асосий вақтида айнан 11 метрлик нуқтадан тўп киритганди.
Томонлар ғолибни аниқлаш учун умумий ҳисобда 9 тадан зарба берди. Маттео Дармиан Италия сафидан тўққизинчи зарбада Ноердан устун бўла олмади. Йонас Хекторнинг аниқ зарбаси эса Германияни ярим финалда олиб чиқди.
Гарчи Италия терма жамоаси чорак финалда ўз юришига якун ясаган бўлсада, дарвозабон Жанлуиджи Буффон тўп йўналишларини германиялик ҳамкасби Нойерга қараганда кўпроқ топишга муваффақ бўлди.
Германия ярим финалда Франция — Исландия ўйини ғолибига қарши тўп суради.
[wpse_match id="371791" show_title=1]
Изоҳ (0)