Саудия Арабистонидаги ЙТҲда етти мисрлик зиёратчи ҳалок бўлди, яна 16 нафари турли даражадаги жароҳатлар олди. Бу ҳақда, республика ТИВ маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Автоавария 2 июль, шанба кечаси ар-Риёд ва ат-Тоиф ўртасидаги трассада содир бўлди. Ҳалок бўлганларнинг беш нафари бир оила вакилларидир.
Барча зарар кўрганлар ат-Тоифдаги шифохонага етказилди.
Қиролликда истиқомат қилаётган мисрликлар Маккага умра сафари билан кетаётган эди.