Энг кекса француз аёли Эдокси Бабуль шифохонада 114 ёшида вафот этди. Бу ҳақда AFP агентлигига унинг набираси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, Эдокси Кайенна шаҳридаги уйида кутилмаганда ўзини ёмон ҳис қилган ва зудлик билан шифохонага жойлаштирилган. Бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
Эдокси Бабуль 1901 йилнинг 30 сентябрида Француз Гвианасида дунёга келган эди.
Эдокси Бабуль энг кекса француз аёли мақомини Франциянинг Луара департаментида яшовчи Олимп Амори 2015 йилнинг майида 113 ёшида оламдан ўтганидан сўнг қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)