1 июль, жума куни хатолик туфайли Хитой йўналишида учирилган Тайвань ракетаси балиқ овловчи кемага бориб тушди, кема капитани ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Ракета ташувчи кемадан хатолик туфайли учирилган Тайвань ракетаси балиқ овловчи кемани нишонга олди. Кема капитани ҳалок бўлди, яна уч нафар экипаж аъзоси яраланди», – деб маълум қилди Тайвань марказий ахборот агентлиги.
Тайвань ҳарбий денгиз кучларининг маълум қилишича, айни дамда ракета учирилишининг сабаблари аниқланмаган. Тахминларга кўра, ҳодисанинг келиб чиқишига инсон омили сабаб бўлган.
Хитой ТИВ расмий вакили Хун Лэй бўлиб ўтган воқеани изоҳсиз қолдирди ва бу масала юзасидан Тайвань ишлари бўйича девонхонага мурожаат қилишни тавсия этди.
Изоҳ (0)