Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида, Хеврон шаҳри жанубидаги шосседа номаълум шахслар томонидан автомобилнинг ўққа тутилиши оқибатида бир исроиллик эркак ҳалок бўлди, уч нафари яраланди. Бу ҳақда, Исроил мудофаа армияси расмий вакили Питер Лернернинг баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу икки кун ичида содир этилган тўртинчи ҳужумдир, маълум қилди ҳарбийлар вакили. Жумладан, 30 июнь, пайшанба куни пичоқ билан қуролланган фаластинлик киши Иордан Ғарбий қирғоғидаги яҳудийлар истиқомат қиладиган Кирят-Арба аҳоли яшаш пунктида 13 ёшли исроиллик қизни ўлдирди.
Изоҳ (0)