«Ҳордиқ» газетаси ўзбекистонлик хонандаларнинг пластик жарроҳликка муносабати билан қизиқиб кўрди. Уларнинг фикрларини «Даракчи.uz» келтирди.
Райҳон:
«Ҳеч қачон пластик операция қилдирмаганман. Ростини айтсам, бундан жуда қўрқаман. Лекин ҳар уч ойда лабимни укол ёрдамида шишириб тураман. Мутахассисларнинг фикрича, бунинг соғлиққа ҳеч қандай зарари йўқ. Фақат чивин чаққандек оғрийди, холос».Манзура:
«Алдашни жуда ёмон кўраман. Икки марта пластик жарроҳларга мурожаат қилганимни тан оламан. Тўққиз йил муқаддам юзимда кичик жарроҳлик операцияси ўтказилган. Кўпчилик қовоқларимнинг олингани менга жуда ярашганини таъкидлайди. Уч йил олдин эса яна пластик жарроҳлар билан маслаҳатлашган ҳолда кичик операция ўтказдик».Ҳосила Раҳимова:
«Анча йиллар аввал Туркияга бориб, қовоғимни олдирган эдим. Рости, анча вақтгача бунга кўникишим осон кечмади. Хонанданинг гўзал ташқи кўриниши саҳна талабларидан бири саналади. Шунинг учун ҳамиша ташқи кўринишимга эътибор бераман. Лекин энди пластик операция қилдириш ниятим йўқ».Муниса Ризаева:
«Бурнимнинг шакли ўзимга ёқмасди. Шунинг учун икки йил аввал уни пластик операция қилдиришга қарор қилганман. Аввалига жарроҳликнинг натижаси сезилмади. Шунда шифокор ‘Бурун мураккаб аъзо, аввалига бироз катталашади, сўнг кичраяди’, деган эди. Назаримда, ҳозир кўринишим рисоладагидек. Санъат оламига қадам қўймасимдан анча олдин лабимдаги камчиликни тўғрилатганман».
Изоҳ (0)