Бразилия Мудофаа вазирлиги Рио-де-Жанейрода Олимпиада ва Паралимпия ўйинлари давомида теракт таҳдиди эҳтимоли ҳақида аҳолини хабардор этиш мақсади кўзланган кампанияни ўтказишга киришди. Бу ҳақда, мамлакат ҳарбий бошқармаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Мамлакатимиз аввал таҳдиднинг бу шаклига дуч келмаганлиги учун одамлар кўпроқ эҳтиёткор бўлиши лозим. Бизнинг мурожаатимиз шундан иборат: агар сизга нимадир шубҳали туюлган бўлса, демак вазият ҳақиқатан ҳам шубҳали», — дея таъкидлади Бразилия Мудофаа вазирлиги терроризмга қарши курашиш ва олдини олиш бирлашган қўмондонлиги раҳбари, генерал Мауру Синотт.
Бразилия Разведка агентлиги ва Адлия вазирлиги иштирокида ташкил этилган кампания доирасида жамоат транспорти, меҳмонхона, бар, ресторан ва мусобақалар пайтида кўп одам тўпланиши кутилаётган бошқа жойларда тегишли тушунтиришлар бўлган плакат ва варақалар тарқатилади.
Изоҳ (0)