Евро—2016 старт олмай туриб «Дарё» ўз ўқувчилари ўртасида мусобақада кимнинг чемпион бўлиши борасида сўровнома ўтказганди. Унда иштирок этганларнинг 33 фоизи Германия Европа Чемпионатида ғолиб чиқишига ишонч билдирган.
Сўровномада Испаниянинг чемпион бўлишига 18 фоиз ўқувчи ишонган. Италияда эса бу кўрсаткич 4 фоизнигина ташкил қилган.
Турнирнинг гуруҳ босқичидан кейин нимчорак финал жуфтликлари аниқ бўлгач, сўровнома шакли бироз ўзгарди, бироқ савол ўша-ўшалигича қолди. Эндиликда ўқувчилар жуфтлик кўринишида ўз таҳминларини билдиришлари керак эди.
Натижалар Евро—2016 старт олгунича бўлган давр ва гуруҳ босқичидан кейинги пайтдаги каттагина тафовутни кўрсатди. Иккинчи сўровномада Италия ёки Испания термаларидан бирининг чемпион бўлишини таҳмин қилган ўқучилар 30 фоизни ташкил қилган бўлса, Германия — Словакия 24 фоиз овоз тўплади.
Гуруҳ ўйинларидаги натижалар Хорватия ҳамда Португалияга бўлган ишончни ошириб юборган. Бельгия, Франция, Англия каби етакчиларга бўлган ишонч эса камайиб кетган.
Изоҳ (0)