Канаданинг Квебек провинциясида ҳозирча ким эканлиги номаълум фуқаро «49 дан 6» оммабоп миллий лотереяда 7 миллион Канада доллари (5,4 миллион АҚШ доллари) ютиб олди. Бу ҳақда 26 июнь, якшанба куни Atlantic Lottery ассоциацияси вакиллари маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Ютуқли рақамлар — 4, 5, 6, 8, 39 ва 42. Бонус-рақам — 30», — дея аниқлик киритди ташкилотчилар. Бундан ташқари, яна бир бахтли инсонга «юпатувчи» ютуқ сифатида 1 миллион Канада доллари (770 минг АҚШ доллари) ютуқ чиқди. Мазкур чипта Онтарио провинциясида сотилган.
2015 йилнинг октябрида «49 дан 6» лотереясида Канада тарихидаги энг катта жекпот — 64 миллион Канада доллари ўйналган эди.