Singapore Airlines компаниясининг Boeing 777 русумли йўловчи самолёти 27 июнь, душанба куни Сингапурдаги «Чанги» аэропортига фавқулодда қўнишни амалга ошираётганда ўнг қанотига ўт кетди. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳаво кемаси Сингапур – Милан йўналишида парвозни амалга ошираётганди. Ҳавога кўтарилишдан тахминан икки соат ўтиб, двигателлардан биридаги муаммо туфайли самолёт командири ортга қайтишга қарор қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво кемасида ёқилғи оқиб кетган. Қўниш чоғида самолётнинг ўнг қисмида кучли ёнғин содир бўлди. Ўт ўчириш хизмати ходимлари бир неча сонияларда воқеа жойига етиб келган.
Айни дамда, ҳуқуқ-тартибот органлари ва авиаташувчи бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)