24 июнь куни Россия Давлат Думасида расмий спорт тадбирларига кириш чипталарини паспорт бўйича сотишни белгиловчи қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Tjournal хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, мусобақа ташкилотчилари конкрет ишқибозга мўлжалланган чипталарнинг шаклини ўзларича белгилаши мумкин бўлади. Янги қонун, шунингдек, ИИВ сайтида расмий учрашувларга келиши тақиқланган ишқибозлар рўйхатларини эълон қилишга рухсат беради. Бунда ташкилотчилар ўйин ёки бошқа тадбир бошланишидан камида уч соат олдин чипта харид қилганлар рўйхатини текшириб, кириши тақиқланган ишқибозларни стадиондан чиқариб юбориши ёки уларни киритмаслиги лозим бўлади.
ИИВ рўйхатида ишқибознинг исми-шарифи, туғилган ери, унинг спорт мусобақаларига ташриф буюришини тақиқлаган суд қарорининг санаси ва рақами кўрсатилади.
«ТАСС»нинг ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Зубовнинг баёнотига асосланиб билдиришича, Россияда 2014 йилда ҳам бундай чоралар кўрилган эди. Ўшанда РФнинг 24 субъектида 145 нафар фуқарога нисбатан мана шундай тақиқлар жорий этилганди.
Изоҳ (0)