Рим папаси Францискнинг самолёти Еревандаги «Зварноц» халқаро аэропортида қўнди. «Интерфакс» агентлигининг ўз мухбирига асосланиб маълум қилишича, понтифик арман ўриги ва лаваш билан кутиб олинди. Маросимда болалар хори ҳам иштирок этди.
Аэропортнинг президентлик залида папанинг мамлакат раҳбари Серж Саргсян ва Католикос Гарегин Иккинчи билан учрашуви бўлиб ўтади, шундан сўнг у Эчмиадзин ибодатхонасига йўл олади.
Понтификнинг Арманистонга сафари 26 июнга қадар давом этади.
Изоҳ (0)