Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ҳиндистон ва Покистоннинг қабул қилиниши билан ташкилотга аъзо мамлакатларнинг умумий аҳолиси тахминан икки бараварга ўсиб, 3 миллиард киши атрофида бўлади. Бу ҳақда, Россия Федерацияси президентининг ШҲТдаги махсус вакили Бахтиёр Ҳакимовнинг баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ҳиндистон ва Покистоннинг минтақадаги ўрнини инобатга олсак, биз нафақат террорчиликка қарши кураш ва хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги имкониятлар кенгайишини, балки иқтисодиёт, гуманитар алоқалар соҳаларида ҳам улкан силжишлар бўлишини кўра билмоқдамиз», — деб таъкидлади у.
Бундан ташқари, Ҳакимов Ҳиндистон ва Покистон билан бирга ШҲТга аъзо давлатлар ялпи ички маҳсулоти ҳажми ҳам қарийб икки бараварга ўсиб, 20 триллион долларга етишини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга қўшилиш жараёни ШҲТнинг Тошкент саммитида бошланади.
Изоҳ (0)