Африканинг бадавлат инсонлари рўйхатида биринчи ўринда турувчи нигериялик миллиардер Алико Данготе 20 июнь, душанба куни Нигерия миллий валютасининг девальвацияга учраши оқибатида бойлигининг 22,8 фоизини йўқотди. Бу ҳақда, Bloomberg агентлигига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Агентликнинг ҳисоб-китобларига кўра, Данготенинг бойлиги бир кунда 3,7 миллиард долларга қисқариб, 12,7 миллиард долларга тушиб қолган. 21 июнь маълумотларига кўра, миллиардер Bloomberg’нинг Billionaires Index рейтингида 71-ўринда турибди.
20 июнь, жума куни Нигерия марказий банки миллий валютани қўллаб-қувватлашни тўхтатди. Шундан сўнг унинг қадри долларга нисбатан 40 фоизга тушиб кетди.
Изоҳ (0)