2016 йилги Европа Чемпионатида «А» гуруҳи ўйинларига якун ясалди. Сўнгги турда Швейцария билан голсиз дуранг ўйнаган Франция терма жамоаси уни пешқадам сифатида якунлади.
3-тур олдидан мезбонларни дуранг натижа ҳам қаноатлантирарди. Шунингдек, 1 очко Швейцария термасини ҳам нимчорак финал иштирокчисига айлантирарди. Якунда шундай бўлиб чиқди ҳам.
3 та ўйинда 7 очко жамғарган Франция ва 5 очко тўплаган Швейцария мағлубиятсиз серияни плеф-офф босқичида ҳам давом эттиришга ҳаракат қилади.
Дастлабки икки турда икки бор пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлган Руминия терма жамоаси «А» гуруҳининг сўнгги турида Албанияга имкониятни бой берди. Учрашувнинг 43-дақиқасида Армандо Садику томонидан киритилган гол Албанияга 3-ўринни тақдим этди.
24 та терма жамоа иштирок этаётган Евро—2016 да гуруҳларда 3-поғонани эгаллаган 4 та жамоада ҳам плей-оффда ўйнаш имконияти бўлади. Шундан келиб чиқиб, Европа Чемпионатида 1 дона гол урган Албания қолган гуруҳлар натижасини кутиб туради.
Руминия терма жамоаси эса Европа Чемпионати билан биринчилардан бўлиб хайрлашди.
[wpse_match id="351457" show_title=1]
[wpse_match id="351458" show_title=1]
Изоҳ (0)