2016 йилнинг 20—22 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мажлис кун тартибидан ШҲТнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган юбилей Саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ амалий масалаларни муҳокама қилиш ўрин олган.
Изоҳ (0)