АҚШ мезбонлик қилаётган футбол бўйича Америка Кубоги–2016 турнирининг барча чорак финал учрашувлари ўз ниҳоясига етди ва ярим финал жуфтликлари аниқланди.
Дастлаб АҚШ терма жамоаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, кейин Колумбия футболчилари 1/2 финалда ўйнаш ҳуқуқига эга бўлди. Бугун, 19 июнь куни Аргентина ва Чили терма жамоалари ярим финалга чиқди.
Ярим финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:
АҚШ – Аргентина
Колумбия – Чили
Маълумот ўрнида, ярим финал учрашувлари Тошкент вақти билан 22—23 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Америка Кубоги–2016. АҚШ терма жамоаси Эквадорни мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди
Америка Кубоги–2016. Колумбия пенальтилар сериясида Перуни таслим қилиб, ярим финалга йўл олди
Америка Кубоги–2016. Аргентина Венесуэлани, Чили Мексикани йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди (видео)
Изоҳ (0)