Бразилиянинг «Коринтианс» клуби устози Тите мамлакат терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллади. Бу ҳақда клуб президенти Роберто де Андраде маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Тите энди ‘Коринтианс’да ишламайди. У Бразилия футбол конфедерацияси таклифини қабул қилди», – деди Роберто де Андраде.
Аввалроқ Бразилия футбол конфедерацияси 2014 йилдан буён бош мураббий лавозимида ишлаб келган Карлос Дунгани истеъфога чиқарганди. Унинг бошчилигида Бразилия терма жамоаси 1987 йилдан буён биринчи марта Америка Кубогининг плей-офф босқичига чиқа олмади.
АҚШда давом этаётган Копа Америка—2016 мусобақасида Бразилия терма жамоаси ўз гуруҳида 4 очко тўплаб, чорак финал йўлланмасидан маҳрум бўлган эди.
Изоҳ (0)