«Барселона», «Интер» ва «Челси» каби жамоаларнинг собиқ ҳужумчиси Самуэль Это’O 35 ёшида узоқ йиллик дугонаси Жоржетт Тра Луга уйланди, деб хабар бермоқда The Sun.
Тўй маросими Италиянинг Стеццано шаҳарчасидаги черковлардан бирида бўлиб ўтди. Маросимга келин-куёвнинг яқин қариндошлардан ташқари камерунлик футболчининг «Барселона»даги собиқ жамоадоши Карлес Пуйоль ва «Интер» собиқ раҳбари Массимо Моррати ҳам ташриф буюрди.
Қайд этиш жоиз, Самуэль Это’O ва Жоржетт Тра Лу 10 йилдан кўпроқ бирга яшаб келади. Улар 2014 йилда унаштирилган эди. Жуфтликнинг 5 нафар фарзанди бор.
Маълумот учун, айни дамда Самуэль Это’O Туркиянинг «Анталияспор» клубида тўп сурмоқда. У Камерун термаси сафида 118 та ўйин ўтказиб, 56 та гол киритган. Это’O терма жамоа билан икки марта — 2000 ва 2002 йилларда Африка Миллатлар Кубогини қўлга киритган.
Изоҳ (0)