Аёллар ўртасида теннис бўйича Францияда ўтказилган «Катта дубулға» туркумидаги «Ролан Гаррос» теннис турнирининг ғолибаси, испаниялик Гарбинье Мугуруса футболга бўлган меҳри ва Криштиану Роналдуга бўлган муҳаббати ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Мен футбол мухлисиман, лекин бир жамоани танлаш мен учун қийин. Месси, Неймарни ёқтираман. Криштиануни яхши кўраман! У жуда кучли футболчи!», — дея маълум қилди Мугуруса.
Маълумот учун, бу йилги «Ролан Гаррос» теннис турнири 16 май – 5 июнь кунлари бўлиб ўтди. Гарбинье Мугуруса яккалик баҳслари финалида америкалик Серена Уильямс билан баҳс юритиб, уни 7:5, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Изоҳ (0)