Умумроссия мухлислар уюшмаси раҳбари Александр Шпригиннинг маълум қилишича, Франция полицияси томонидан ўраб олинган, ичида 50 нафар россиялик футбол мухлиси тўпланган автобусга ҳужум қилмаслик ҳақида буйруқ берилди. Автобус ичида мамлакатни тарк этиши керак бўлган 29 кишидан иборат гуруҳнинг бир қисми ўтирибди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Ҳужум қилинмайди, махсус кийимлар ечилди. Россия Федерацияси консулини кутяпмиз. Жуда иссиқ! Айтишларича, ҳар қандай ҳолатда ҳам Францияни 29 киши тарк этади. Қарор устидан шикоят қилса бўларкан, лекин кейинроқ!», – деб ёзди Шпригин Twitter’даги саҳифасида.
Россиялик футбол мухлисларининг Франциядан депортация қилиниши Марсель шаҳрида юз берган тартибсизликлар билан боғлиқ.
Изоҳ (0)