Ақтўбедаги терактни содир этган жиноятчилар ҳарбий қисм ва қурол-яроғ дўконларидан кейин қамоқхоналар ва давлат органларига ҳужум қилишни режалаштирган эди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Нурғали Билисбеков баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Дастлабки маълумотларга қараганда, ўқотар қуролга эга бўлиб олгач, террорчилар ахлоқ тузатиш муассасалари ва давлат органлари маъмурий биноларига ҳужум уюштиришни режалаштирган эди», — деди у Ақтўбеда ўтказилган брифинг чоғида.
Илгарироқ мамлакат хавфсизлик кучлари теракт иштирокчилари бўлган барча жангариларни йўқ қилгани ва қўлга олгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)