Францияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Европа Чемпионатининг «А» гуруҳида 1-тур беллашувлари якунланди.
11 июнь кунининг биринчи ўйинида майдонга тушган Швейцария ва Албания терма жамоалари ўртасидаги беллашувда Фабиан Шернинг ягона голи швейцарияликларга ғалаба келтирди.5-дақиқасида ҳисоби очилган учрашувнинг 37-дақиқасида Албания терма жамоаси сардори Лорик Сана қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Бир киши кам қолган албанияликлар ўйин якунига қадар мувозанатни тиклай олмади.
Қайд этиш керак, қондош ака-укалар ҳисобланган Таулянт ҳамда Гранит Жакалар шу куни икки терма жамоа шарафини ҳимоя қилди. Таулянт Албания сафида ҳаракат қилган бўлса, Гранит Жака Швейцария сафида майдонга тушди. Бундай ҳолат Европа Чемпионати тарихида биринчи бор рўй берди.
1-турдан кейин Франция ва Швейцария терма жамоалари 3 очкодан жамғариб, «А» гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. 15 июнь куни Франция Албания терма жамоасини синовдан ўтказса, Швейцария ва Руминия термалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади.
[wpse_match id="351125" show_title=1]
Изоҳ (0)