11 июнь, шанбага ўтар кечаси Кобул марказида Ҳиндистон фуқароси бўлган ноҳукумат ташкилот ходимаси ўғирлаб кетилди. Уни номаълум қуролли шахслар қўлга олган, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».
Жиноятнинг содир этилиши билан боғлиқ ҳеч қандай тафсилотлар ҳозирча маълум эмас. Фақат 40 ёшли ҳиндистонлик аёл Афғонистондаги ноҳукумат ташкилотлардан бирида ишлаши аниқланди.