Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси Brand Finance консалтинг компанияси тадқиқотига кўра футбол оламидаги энг қиммат бренд деб топилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Клуб уч йилдан буён йирик ғалабаларга эриша олмаётганига қарамай, «МЮ» брендининг баҳоси 1,17 миллиард долларни ташкил этмоқда. Ўтган йилги кўрсаткич 1,2 миллиард доллардан ошган эди. Шу тариқа, бу йиллик тушиш тахминан 3 фоизни ташкил этди.
Умуман олганда, Brand Finance рейтингининг кучли ўнталиги 2015 йилга нисбатан ўзгармади: «МЮ»дан кейинги поғоналарни «Бавария» ва «Реал» эгаллади. Топ-10 га, шунингдек, «Манчестер Сити», «Челси», «Барселона», «Арсенал», «Ливерпуль» ва «Пари Сен-Жермен» кирди.
Жорий йилда Англия чемпионлигини қўлга киритган «Лестер» энг тез ўсаётган бренд деб топилди. У бир йилда 132 фоизга ўсиб (237 миллион доллар), 42-ўриндан 16-ўринга кўтарилди.
Изоҳ (0)